Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоий вилоятининг ҳудуди тўлиқ эркин иқтисодий зона бўлди

Навоий вилоятининг ҳудуди тўлиқ эркин иқтисодий зона бўлди

Фото: «Google.com»

Президент Фармони (ПФ–5719, 15.05.2019 й.) билан Навоий вилояти 2030 йил 1 январгача инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгиланди.

Қимматбаҳо тошлар ва металларни қайта ишлаш соҳасида янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш Навоий вилоятини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

— «Навоий» ЭИЗ иштирокчиси мақомини олган Навоий вилоятидаги корхоналар қуйидагилардан озод этилади:
— ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ;
— ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловларидан;
— республикада ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш материаллари учун божхона тўловларидан.

2019 йил 1 июндан хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар таъсисчиларига республикадан чиқмасдан узайтириш имконияти билан, 3 йил амал қиладиган «инвестиция визаси» берилади.

Шунингдек, Фармон билан «Навоий» ЭИЗнинг ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Чора-тадбирлар доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун 67 млрд 735 млн сўм маблағ ажратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг