Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда кўкнор сотиш билан шуғулланган фуқарога ҳукм ўқилди

Навоийда кўкнор сотиш билан шуғулланган фуқарога ҳукм ўқилди

Фото: «Xabar.uz»

Шу йилнинг январь ойида Навоий вилоятининг Хатирчи туманида фуқаро Н.Эшқувватов 10 дона пакетга солинган, 2,7 грамм оғирликдаги кўкнор гиёҳвандлик воситасини Учқудуқ туманида яшовчи шартли харидорга 100 минг сўмга сотгани маълум бўлди.

Бундан ташқари, Н.Эшқувватов шартли харидорга 5,4 грамм оғирликдаги кўкнорни 230 минг сўмга сотгани ҳам маълум бўлди.

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судида бўлиб ўтган мажлисда судланувчи Н.Эшқувватов ўзига қўйилган айбловларга иқрор бўлди ва гувоҳларнинг кўрсатмалари ҳам бу айбловларни тўлиқ тасдиқлади.

Суд ҳукмига кўра, Н.Эшқувватов Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан уч йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг