Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоийда ўқувчиларнинг ёппасига калтакланиши сабаби маълум бўлди (видео)

Навоийда ўқувчиларнинг ёппасига калтакланиши сабаби маълум бўлди (видео)

Фото:«Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, мактаб ётоқхонасида қатор турғизиб қўйилиб, калтакланган ўқувчилар  видеосига аниқлик киритилди.

«Замон» кўрсатувида айтилишича, мазкур воқеа 2018 йил 14 октябрь куни Навоий вилоятидаги ихтисослаштирилган маданият мактабида содир бўлган. Шу мактабнинг 3-босқичида таҳсил олувчи, ётоқхона сардори А.Сувонов эшикни ким синдиргани борасидаги саволга ўқувчилардан қониқарли жавоб ололмагач, шериги Ҳ.Холиқов билан уларни калтаклаган. Воқеа гувоҳи Ш.Абдувоҳидов уни қўл телефонига тасвирга тушириб олган.

Навоий шаҳар ИИБ терговчиси Аъзам Исматовнинг маълум қилишича, ҳозир бу иш юзасидан терговгача текширув ишлари кетмоқда, текширув натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилинади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг