Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наврўзда беш кун дам олиш куни берилади

Наврўзда беш кун дам олиш куни берилади

Шавкат Мирзиёев

Фото: «President.uz»

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида  мамлакатда туризм тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича  кўрилаётган  чора-тадбирлар  натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда қатнашаётган «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали вакилининг маълумот беришича, Ўзбекистон Президенти сўз орасида Наврўз байрами муносабати билан ўзбекистонликларга беш кун дам олиш куни берилишини билдириб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонида ҳам айни жиҳатлар кўзда тутилган эди. 

Воқеалар ривожини биз билан бирга кузатинг!

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг