Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Назарбоев истеъфога чиқишдан олдин Путин билан маслаҳатлашган

Назарбоев истеъфога чиқишдан олдин Путин билан маслаҳатлашган

Фото: «РИА»

Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқишдан олдин Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилган. Суҳбат тафсилотлари ҳақида Назарбоевнинг матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Бироз вақт муқаддам Россия президенти матбуот хизмати шундай суҳбат бўлганини тасдиқлаган, аммо унинг мазмунини ошкор қилишни истамаган эди. Маълум бўлишича, президентлар телефон орқали Қозоғистон раҳбарининг истеъфосини муҳокама қилишган. Боз устига сиёсатчилар бундан кейин ҳам мунтазам алоқада бўлиб туришга келишиб олган.

Назарбоев истеъфога чиқиб бўлгандан сўнг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков, Арманистон премьер-министри Никол Пашинян ва Беларусь президенти Александр Лукашенко билан мулоқотда бўлган.

Нурсултон Назарбоев истеъфоси ҳақида 19 март санасида маълум қилган. У хавфсизлик кенгаши раҳбари бўлиб қолади. Президентлик ваколати эса вақтинча мамлакат сенати спикери Қосим-Жўмарт Токаев зиммасига юклатилган.

Назарбоев июль ойида 79 ёшга тўлади. У 1990 йилнинг апрелидан буён мамлакатни бошқариб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг