Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ниҳоят Греция бош вазири ҳам галстук тақади

Ниҳоят Греция бош вазири ҳам галстук тақади

Фото:«The Greek Observer»

 

Греция бош вазири Алексис Ципрас 2015 йили ҳукумат тепасига келганида, агар мамлакатнинг ташқи қарзини тўлаш муддати узайтирилса, галстук тақишга ваъда берган эди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Европа иттифоқи давлатлари иқтисодиёт вазирларининг кеча бўлиб ўтган йиғилишида Грециянинг қарзларини тўлаш муддати узайтирилгани маълум қилинди.

Греция президенти Прокопис Павлопулос билан учрашган Ципрас: «Ваъда – қарз. Энди галстукка мос очрангли кўйлак топишим керак», – деган.

Президент Павлопулос эса Ципрасга собиқ бош вазир Матео Ренци совға қилган галстукни тақишни таклиф қилди.

Кейинги ҳафта «Запион» конгрессида сўзга чиқажак Ципраснинг қандай кийиниши ва қайси галстукни тақиши ҳаммани қизиқтираяпти.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилгача тўланиши зарур бўлган 100 миллиард евролик ташқи қарзнинг муддати 2033 йилгача узайтирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг