Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нотариат тизимида жиддий ислоҳот: бизни қандай ўзгаришлар кутмоқда?

Нотариат тизимида жиддий ислоҳот: бизни қандай ўзгаришлар кутмоқда?

Фото: Zib.com.ua

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳага кўра, тизим жиддий ислоҳ этилади. Ўзгаришларнинг илк белгиси - 2020 йил 1 январдан давлат нотариал идораларини босқичма-босқич нодавлат нотариал идоралари этиб қайта ташкил этилишида кўринади. Давлат нотариал идораларини нодавлат нотариал идоралари этиб қайта ташкил этиш адлия органларида нодавлат нотариал идораларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек фаолият юритаётган нотариусларга уларнинг аризаларига асосан нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш орқали амалга оширилади.

Тегишли нотариал округда қонун ҳужжатларига мувофиқ етарли миқдордаги нодавлат нотариал идоралари ташкил этилгунига қадар давлат нотариал идоралари ўз фаолиятини давом эттиради. Нодавлат нотариал идоралари нотижорат ташкилоти кўринишидаги муассаса ҳисобланади.

Бундан ташқари, лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг барча нотариал идоралари нотариусларининг мажбурий аъзолигига асосланган Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасини ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқуллаш ҳам назарда тутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:

нотариал идоралари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш ҳамда уларнинг бир хилда қўлланилишини таъминлашга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

низоларни олдини олувчи институт сифатида нотариатнинг ролини мустаҳкамлаш, нотариуслик касби нуфузини ошириш, нотариусларнинг касбий тайёргарлиги ва малака оширишини, уларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталанишини ташкил этиш;

ягона нотариал амалиётни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш, нотариал идоралари фаолияти тўғрисидаги статистик маълумотларни тўплаш ва ўрганиш, ижобий иш тажрибасини оммалаштириш ҳамда уларга услубий ёрдам кўрсатиш;

аҳолининг ҳуқуқий билимлари ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш;

нотариусларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотлари билан муносабатларда, шунингдек судда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш;

нотариуслар томонидан қонун ҳужжатларига, касб этикаси қоидаларига ва касб мажбуриятларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш ҳамда уларнинг касбига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларига таклиф киритиш.

Яқин қариндошлар ўртасида транспорт воситасини бошқариш учун ишончнома бекор қилиниши мумкин
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳанинг энг муҳим нуқталаридан яна бири ҳақида авалроқ хабар бериб ўтилган эди. Унга кўра, 2019 йил 1 октябрдан яқин қариндошлар ўртасида транспорт воситасидан фойдаланишда нотариал тасдиқланиши шарт бўлган ишончноманинг бекор қилиниши айтилган.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг