Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ноёб астероиднинг биринчи тасвирлари тақдим этилди

Ноёб астероиднинг биринчи тасвирлари тақдим этилди

Фото: «hi-tech.mail.ru»

Ер юзида хавфли объект деб ҳисобланадиган «Бенну» астероидининг «OSIRIS-REx» космик телескопидан олинган илк суратлари тақдим этилди.

Суратда аниқ кўринмасада, астероид осмондаги бошқа ёрқин объетктлар орасида кичик порлоқ нуқта каби кўринади. Бироқ, бу расмлар «OSIRIS-REx» функцияларини ва унинг керакли нуқтага аниқ йўналтирилганлигини тушуниш учун жуда муҳим.

Сурат 2186228 км. масофадан олинган. Бу ҳали жуда узоқ, аммо бундай масофадан Беннуни ҳали ҳеч ким фотосуратга туширмаган. Кейинги 5 йил ичида «OSIRIS-REx» астероидга аста-секин яқинлашиб, янги тасвирларни тушириб боради. Қурилманинг вазифаси Бенну юзасида амалга оширилади - бу ерда «OSIRIS-REx» астероид юзасининг батафсил харитасини яратади ва ерга юбориладиган астероид чангининг намуналарини олади.

Дунёнинг барча астрономлари Беннуга диққат билан эътибор қаратмоқда, чунки бу астероид сайёрамиз учун хавфли бўлиши мумкин. Бенну ХХII асрнинг охирига келиб Ер билан тўқнашиши эҳтимоли мавжуд бўлиб, бу эҳтимол 2,700 дан 1 га тенг.

Айбек Айтимов

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг