Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОАВ Юлия Скрипалнинг касалхонадан чиққанини эълон қилди

ОАВ Юлия Скрипалнинг касалхонадан чиққанини эълон қилди

Фото: «АР»

Россиянинг «Риа Новости» ахборот агентлиги «Sky News» телеканали маълумотлари асосида ГРУнинг собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг қизи Юлия Скрипаль касалхонадан чиққанини хабар қилди.

Телеканал маълумотларига қараганда, Юлия 9 апрель куни шифохонадан чиққан бўлиши керак, аммо телеканал буни тасдиқлай олмаган.

Бугун, 10 апрель куни Скрипалларни даволаган врач баёнот бериши кутилмоқда.

Ҳодиса ҳақида нималарни биламиз?

- Шу йилнинг 4 март куни ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия Буюк Британиянинг Солсбери шаҳридаги кафелардан бирининг ёнида ҳушсиз ҳолда топилган. Улар зудлик билан шифохонага ётқизилган.

- Скрипаллар номаълум модда билан заҳарлангани маълум бўлган. Британия расмийлари ушбу модданинг Россияда ишлаб чиқарилганини маълум қилишган. Аммо, кейинроқ, Порт Даун кимёвий лабораторияси экспертлари ушбу модда қаерда ишлаб чиқилганини аниқлай олмаганликларини маълум қилишди.

- Сергей ва Юлия Скрипалнинг ушбу моддадан қаерда заҳарлангани номаълум. Бу модда энг кўп Скрипалнинг уйи кириш эшигида топилган. Яна бир неча киши, жумладан, полиция ходими ҳам шу моддадан заҳарланган.

- Юлия аллақачон ўзига келган, отасининг ҳам аҳволи яхшиланаётгани маълум қилинган.

Буюк Британиянинг муносабати

- Расмий Лондон ҳодисада Москвани айблади, аммо буни исботловчи ҳеч қандай далил келтира олмади. Шунингдек, Британия Россиянинг ҳамкорликда текширув олиб бориш ҳақидаги ташаббусини ҳам қабул қилмади. Лондон ушбу ҳодиса юзасидан Москвага маълумот беришдан бош тортмоқда ва россиялик дипломатларни Скрипаль ёнига яқинлаштирмаяпти.

- «Скрипаль иши»дан кейин Лондон 23 нафар Россиялик дипломатни мамлакат ҳудудиан чиқариб юборди. Кейинчалик, Британия сафига Европа Иттифоқининг бир қатор давлатлари, АҚШ ва яна бир нечта давлат қўшилди.

Россия позицияси

- Москва ушбу воқеага алоқадорлигини доимий равишда рад этиб келади ҳамда воқеа юзасидан ҳамкорликда текширув ўтказишни таклиф қилади. Шу билан бирга, Россия, агар натижалар махфий бўлмаса, Кимёвий қуроллар тарқалишини тақиқлаш ташкилотининг текширув натижларига тайёр эканини ҳам маълум қилган. Ташкилотнинг экспертлар гуруҳига бир нечта давлат вакиллари жалб этилади.

- Дипломатларнинг чиқариб юборилишига Россия ҳам муқобил тарзда жавоб қайтарди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг