Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Об-ҳаво маълумоти: ҳафтани совуқ ҳаво ва ёмғир билан бошлаймиз

Об-ҳаво маълумоти: ҳафтани совуқ ҳаво ва ёмғир билан бошлаймиз

Фото: «Zimazima - LiveJournal»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 26 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +14 ... +16 даража, кундузи +18 ... +20 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +2 ... +7 даража, кундузи +10 ... +15 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-7 метргача кучайиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +13 ... +18 даража, кундузи +13 ... +18 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-7 метргача кучайиши мумкин.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +13 ... +18 даража, кундузи +15 ... +20 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +13 ... +18 даража, кундузи +15 ... +20 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +8 ... +13 даража, кундузи +18 ... +23 даража иссиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +7 ... +12, кундузи +7 ... +12 даража илиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси +13 ... +18, кундузи +15 ... +20 даража илиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг