Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Оҳангаронда бир фуқаро 2,5 кило «марихуана» билан қўлга тушди

Оҳангаронда бир фуқаро 2,5 кило «марихуана» билан қўлга тушди

Фото: «Asr.uz»

2018 йилнинг 19 январь куни соат 19:30 да ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент вилояти Оҳангарон туманида яшовчи В.С. туман ҳудудидаги далада холислар иштирокида гумонланиб текширилди.

Аниқланишича, унинг ёнидаги оқ қоп ичидан вазни 2454,2 гр. «марихуана» гиёҳванд моддаси борлиги (ўз истеъмоли учун сақлаган) аниқланиб, расмийлаштириб олинган (20 январь кунидаги 47-сонли кимёвий экспертиза хулосаси).

Ҳозирда унга нисбатан Оҳангарон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг