Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олмалиқда Россия университетининг филиали очилди (фото)

Олмалиқда Россия университетининг филиали очилди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Олмалиқ шаҳрида Россиянинг Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС» филиалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда «Xabar.uz» мухбири иштирок этди.

Очилиш маросимида Россия фан ва олий таълим вазири Михаил Котюков, Ўзбекистон олий ва ўрта-махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, «МИСиС» ректори Алевтина Черникова ва бошқалар иштирок этди.

Фото: «Xabar.uz»

«Муассасамизда назариёт ва амалиёт уйғунлигига жуда катта эътибор қаратилади. Ўқув жараёнига амалиётчи мутахассисларни ҳам жалб қилмоқдаман. Ушбу филиал республикада муҳим ўринга эга олий таълим муассасаси бўлади», деди филиал директори Фарҳодбек Умаров.

«МИСиС» ректори Алевтина Черникова ушбу филиал талабалари бакалавриат ва магистратура босқичларини Россияда давом эттириш имконига эга бўлишларини таъкидлади.

«Шунингдек, Москва орқали онлайн режимда дарс машғулотлари ҳам ўтказилади. Мазкур университетни битирган талабалар IELTS серфикатига эга болади», — қайд этди ректор.

Эслатиб ўтамиз, филиал Президентнинг 2018 йил 11 майдаги ПҚ-3714-сон Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори билан ташкил этилган.

Фото: «Xabar.uz»

«МИСиС» филиалига Навоий давлат кончилик институтининг Олмалиқ шаҳрида жойлашган биноси ва Олмалиқ саноат касб-ҳунар коллежининг биноси текин фойдаланиш учун берилганди.

2018/2019 ўқув йилида филиал учун ажратилган квота миқдори 150 кишини ташкил қилади. Филиалда ўқитиш Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини эътиборга олган ҳолда «МИСиС» МТТУ томонидан тасдиқланган ўқув режалар ва дастурлар бўйича амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг