Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўқитувчилар учун «Spark» ва «Lacetti»: ХТВ ушбу акцияда юзага келган муаммони ҳал этди

Ўқитувчилар учун «Spark» ва «Lacetti»: ХТВ ушбу акцияда юзага келган муаммони ҳал этди

Фото: «drive2.ru»

Ижтимоий тармоқларда «UzAuto Motors» компанияси эълон қилган акция бўйича ўқитувчилар «иш жойидан олиб борган маълумотнома салонларга ўтмаётгани, улар маълумотномани халқ таълими бўлимларидан олиб келиш лозимлигини айтаётгани» каби муаммоларга дуч келаётгани ҳақида маълумотлар тарқатилди, деб хабар берди ХТВ матбуот хизмати.

Халқ таълими вазирлиги «UzAuto Motors» компанияси билан мазкур масала бўйича музокара олиб борган.

Музокара натижасига кўра, ушбу масалага ойдинлик киритилди. Яъни, умумтаълим мактаби ўқитувчиси иш жойидан олиб борган маълумотномани дилерлар қабул қиладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, «UzAuto Motors» компанияси Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан махсус акция эълон қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг