Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Оқлон» маҳалласида уйи ёниб кетган фуқароларга ёрдам кўрсатилди

«Оқлон» маҳалласида уйи ёниб кетган фуқароларга ёрдам кўрсатилди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Жорий йилнинг 18 март куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани «Оқлон» маҳалласи, Кўкча дарвоза тор кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлганди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан «Оқлон» маҳалласида содир бўлган фожеадан зарар кўрган олтита хонадон аъзоларига ёрдам кўрсатилди.

Ушбу тадбирда Тошкент шаҳар бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Дилбар Атабоева ва Яшнобод, Шайхонтоҳур, Миробод, М.Улуғбек, Учтепа, Юнусобод тумани отинойилари ҳам иштирок этишди. Унда фуқароларга қарийб 6 млн. сўмлик ижтимоий ва 3 млн. сўмлик моддий кўмак кўрсатилди. Зеро, яхшилик, хайру саҳоват, сийлаи-раҳм улуғ фазилатлардан биридир.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг