Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Остона Ливанга тинчликпарвар кучларини юбормоқчи

Остона Ливанга тинчликпарвар кучларини юбормоқчи

Фото: «РИА НОВОСТИ»

Қозоғистон бу йил Ливанга тинчликпарварлик кучларини юбориши эҳтимоли бор, дея 9 апрель куни Остонада баёнот берди Қозоғистон мудофаа вазирининг ўринбосари Талғат Мухтаров парламент мажлисининг ҳукумат соатида қилган чиқишида. Унинг бу сўзларини маҳаллий ахборот агентликлари эълон қилди.

Қозоғистон мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, вазир ўринбосари айнан Ливан ҳақида гапирган.

«Биз айни дамда бўлинмаларимизни тинчликни сақловчи кучлардан бирининг миссиясига юбориш учун қизғин тайёргарлик ишларини олиб боряпмиз. Маълум муддат биз тинчликни сақловчи кучлар таркибида штаб офицерлари, офицер кузатувчилар сифатида ҳарбийларимизни юбориш орқали иштирок этиб келдик», — деди Мухтаров. Унинг айтишича, бу борада маълум жараёнлардан ўтилди.

«Эндиликда БМТ талаб қиладиган айрим жиҳатлар, стандарт жараёнлар қолди. Кузга бориб биз рота юборамиз, тахминан 120 кишини миссиялардан бирига юборамиз. Миссия тахминан  Ливанда бўлади, — деди Талғат Мухтаров. Шу билан бирга у ўз сўзига қўшимча қилар экан, шахсан ўзи мана шу мамлакатга борганини, «жойни кўрганини» таъкидлади.

Қозоғистонда 2015 йили қабул қилинган «Тинчликпарварлик фаолият тўғрисида»ги қонунга кўра, ҳарбийларнинг у ёки бу тинчликни сақлаш амалиётида иштироки билан боғлиқ масала президентдан тушган таклиф парламент палаталарининг қўшма мажлисида муҳокама қилинганидан сўнг қабул қилинади. Қуролли кучлардан фойдаланиш тўғрисидаги таклиф президентга ҳукумат томонидан берилади, таклифда тинчликпарвар кучларнинг таркиби, сони ва қанча муддат бўлиши илгари сурилади. Қозоғистон тинчликпарвар кучларининг у ёки бу амалиётда иштирок этиши билан боғлиқ масаланинг муҳокама қилинишига халқаро ташкилотларнинг қарори ёки Остона томонидан ратификация қилинган халқаро битимлар асос бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг