Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Отабек Муродов йирик тадбирда кўриниш берди. Миш-мишлар асоссиз...ми?

Отабек Муродов йирик тадбирда кўриниш берди. Миш-мишлар асоссиз...ми?

Ижтимоий тармоқлар ва интернет ОАВларда Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги раҳбариятида кадрлар ўзгариши кутилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқатилишда давом этмоқда.

Гарчи, март ойи бошларида Ўзбекистон Бош прокурорининг ўз лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабарлар идора матбуот хизмати раҳбари томонидан рад этилган бўлса-да, миш-мишлар оқими ҳамон тўхтагани йўқ.

«Бу хабарлар ҳақиқатга мос келмайди. Бош прокурор Отабек Муродов раҳбарлигида доимгидек фаолият кетмоқда. Ҳеч бир уйдирма гапга ўрин йўқ!» – деганди ўшанда матбуот котиби Сурайё Раҳмонова.

2019 йилнинг 7 март куни Нукус шаҳрида Президент мактабининг қурилишига бағишланган маросимда Бош прокурор Отабек Муродовнинг иштирок этгани унинг истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни яна бир бор инкор қилди.

Орадан маълум вақт ўтиб, яна ушбу мавзу кўтарилди ва ижтимоий тармоқларда истеъфо ҳақида янги маълумотлар қалқиб чиқа бошлади. Аммо бу сафар ҳам орадан ҳеч қанча вақт ўтмасидан тахминларни йўққа чиқарадиган ҳолат кузатилди.

«Xabar.uz» манбасининг билдиришича, кеча, 15 март куни Тошкент шаҳридаги «Humo Arena» кўп тармоқли муз саройининг тантанали очилиш маросимида иштирок этган мартабали меҳмонлар орасида Бош прокурор Отабек Муродов ҳам бўлган. Демак, бу факт бош прокурорнинг истеъфоси ҳақидаги хабарларни ўз-ўзидан яна асоссизга чиқаради.

Эслатиб ўтамиз, бугун тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент фармони эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон прокуратура органлари тизимида айрим лавозим (жумладан, Бош прокурор ўринбосари лавозимларининг иккита штат бирлиги) ва бошқармалар тугатилди. Шунингдек, Агросаноат инспекцияси Бош прокуратурадан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг