Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўтган йили 4 миллиард сўмдан зиёд маблағ истеъмолчиларга қайтариб берилган

Ўтган йили 4 миллиард сўмдан зиёд маблағ истеъмолчиларга қайтариб берилган

Фото: Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси

Бугун, 19 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳукқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 2017 йилги фаолияти якунлари ва 2018 йилги вазифаларни белгилаб олишга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, федерация марказий аппарати ва унинг таркибига кирувчи ҳудудий бирлашмалар, туман (шаҳар) жамиятлари раҳбарияти йил давомида жойларга чиқиб, аҳоли билан 10309 та мулоқот ўтказди. 231 нафар эҳтиёжманд фуқаро ҳолидан хабар олиниб, уларга жами 54 511 688 сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

2017 йил бошида ташкил қилинган «Истеъмолчи билан мулоқот» ҳуқуқий маслаҳатхоналарига ҳисобот даврида 5182 та мурожаат келиб тушди. 4054 та мурожаат эгасига қонун талабларидан келиб чиқиб, ҳуқуқлари тушунтирилди. 637 та мурожаат юзасидан давлат ва назорат қилувчи органларга, 129 та мурожаат юзасидан эса суд органларига мурожаат қилиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

2017 йилнинг 12 ойи давомида федерация, унинг ҳудудий тузилмалари ва туман (шаҳар) жамиятларига истеъмолчилардан жами 14 127 та (7 947 та (56,3фоиз) ёзма, 6 064 та (42,9 фоиз) оғзаки) ҳамда Федерациянинг виртуал қабулхонаси ва ягона давлат интерактив порталига 116 та (0,8 фоиз) электрон мурожаат (ариза, таклиф ва шикоят) келиб тушди.

Жумладан, истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг катта қисми табиий газ таъминоти (4 389 та – 31,1 фоиз), савдо (3 320 та – 23,5 фоиз), электр таъминоти (2 201 та – 15,6 фоиз), коммунал хизмат кўрсатиш (742 та – 5,3 фоиз), сув таъминоти (506 та – 3,6 фоиз), транспорт (273 та – 1,9 фоиз), алоқа (317 та – 2,2 фоиз), соғлиқни сақлаш (264 та – 1,9 фоиз) ва бошқа соҳаларга 2 115 та (15,0 фоиз) тааллуқлидир.

Қайд этиш жоизки, ушбу ариза ва шикоятлар сони 2016 йил билан солиштирганда, 4 219 тага кўпдир, бу истеъмолчиларнинг федерация ва унинг тузилмаларига ишончи ортиб бораётганини кўрсатади. Истеъмолчиларга мурожаат қилишлари учун қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилган 1091 ишонч телефони орқали тушаётган мурожаатлар сони ҳам ортиб бормоқда.

Зикр этилган ариза ва шикоятларнинг 12 976 таси, яъни 91,9 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида, истеъмолчилар фойдасига жами 4 миллиард 397 миллион 410 минг сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

Бундан ташқари, федерациянинг туман (шаҳар) жамиятлари истеъмолчилардан тушган жами 393 та мурожаатни (ариза, таклиф ва шикоят) улар манфаатини кўзлаб, назорат органларига ўтказди Улар ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига 145 547,5 минг сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди.

2017 йил 26 сентябрида федерация билан «Тараққиёт стратегияси» маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ҳисобот даврида федерация марказий ижро этувчи аппарат ҳузурида 3 та тадбиркорлик тузилмаси: «Hisor Protect Consumers» МЧЖ, «Surxon Protect Consumers» МЧЖ ва «Bo‘stonliq Protect Consumers» МЧЖ ташкил этилиб, 20 та иш ўрни яратилди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда яна бир қатор масалалар муҳокама этилиб, улар юзасидан тегишли вазифалар белгиланиб, қарорлар қабул қилинди.

Улар сирасига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ижтимоий шерикликнинг самарасини ошириш, «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонунни ишлаб чиқишда иштирок этиш, «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва техникаларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури амалга оширилишида фаол иштирок этиш сингари қатор вазифалар киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг