Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўттиз иккита оила яраштирилди. Яхши-ку...

Ўттиз иккита оила яраштирилди. Яхши-ку...

Фото:«Zarnews.uz»

Куни кеча Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров ва Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Г.Маруфова Қашқадарё вилоятида бўлиб, нотинч оилалар ва уларнинг муаммоларини ўрганиш ва яраштириш мақсадида очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказишди.

Олий суд матбуот хизматига кўра, олиб борилган тадбир ва хос суҳбатлар натижасида  32 та алоҳида яшаб юрган эр-хотинлар яраштирилди. Энг муҳими, ушбу оилаларнинг 67 нафар фарзандлар ҳам ота-онаси бағрида улғаядиган бўлди.

Шунингдек, тадбир  иштирокчиларига оила, меҳнат қонунчилиги, мерос масаласида тушунтиришлар берилди.

Дарҳақиқат, қачонки оилалар тинч ва фаровон бўлса, жамиятда тинчлик ва фаравонлик бўлади. Шунинг учун ҳам оила, унинг мустаҳкамлиги жамиятимизда алоҳида эътибор қаратиладиган қадриятларимиздан бири ҳисобланади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг