Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорига ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорига ўринбосар тайинланди

Фото: «ЎзА»

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) бош директорига ўрибосар тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Хабарда қайд этилишича, Ҳукумат қарорига мувофиқ Абубакир Қултўраевич Ўрозов ЎзА бош директорининг ўринбосари этиб тайинланган. Хабарда бу қарор қачон қабул қилингани ҳақида маълумот берилмаган.

Абубакир Ўрозов шу пайтгача ЎзАнинг Республика ахбороти таҳририяти Бош муҳаррири сифатида ишлаб келаётган эди. Бунгача эса у Маҳаллий ахборот таҳририяти бош муҳаррири, ЎзА котибияти мудири, Бош директор ёрдамчиси вазифаларида фаолият юритган.

У 2013 йили Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллигига бағишлаб ўтказилган «Энг улуғ, энг азиз»  республика кўрик-танловининг Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари номинацияси бўйича 2-ўринга сазовор бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг фармонига асосан 1992 йил 5 февраль куни Республика Телеграф Ахборот агентлиги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) сифатида қайта ташкил этилган. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 апрелдаги 202-қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги тўғрисидаги низомга кўра, ЎзАнинг бош вазифаси ахборот тўплаш ва уларни оммавий ахборот воситаларига, давлат органларига, муассасаларга, корхоналарга ва ташкилотларга, жамоат бирлашмаларига, шунингдек, республикадаги ва унинг ташқарисидаги хусусий кишиларга етказиб беришдан иборат. ЎзА ахбороти ўзбек, рус, инглиз, француз, немис, испан, араб ва хитой тилларида тарқатилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг