Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзавтосаноат» раисига ўринбосар тайинланди

«Ўзавтосаноат» раисига ўринбосар тайинланди

Фото: «Ўзавтосаноат»

Умиджан Зокиржонович Салимов «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев автомобиль саноатининг барча даражадаги бошқарувида коррупция, товламачилик, таниш-билишчилик каби иллатлар томир отиб кетганини танқид қилиб, «Ўзавтосаноат» компанияси бошқаруви раиси Умиджон Салимовни эгаллаб турган лавозимидан озод этган эди.

Маълумот учун қайд этиш керак, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда автомобилсозликни барқарор ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш, тармоқда ягона илмий-техника ва инвестиция сиёсатини ўтказиш «Ўзавтосаноат» АЖнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг