Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон аҳолисининг сони ошди

Ўзбекистон аҳолисининг сони ошди

Фото: «Fresher»

Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2018 йил 1 апрель ҳолатига 32763,7 минг кишини ташкил этиб, 2018 йилнинг январь-март ойларидан 107,0 минг кишига ёки 0,3 %га ўсган. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16583,0 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,6 %), қишлоқ аҳолиси сони 16180,7 минг кишини (49,4 %) ташкил этди.

Фото: Статистика қўмитаси

Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2018 йил 1 апрель ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида 3733,7 минг кишини (республика аҳолиси сонидаги улуши 11,4 %ни) ва Фарғона вилоятида 3631,0 минг кишини (11,1 %), аксинча энг кам аҳоли сони Сирдарё вилоятида 818,4 минг кишини (2,5 %) ва Навоий вилоятида 961,3 минг киши (2,9 %) ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида аҳолининг энг юқори ўсиш суръати 2017 йилнинг мос даврига нисбатан Сурхондарё вилоятида 2,1 %га, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида 1,9 %га, Жиззах, Наманган вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 1,8 %га, аксинча энг кам ўсиш суръати Тошкент вилоятида 1,1 %ни, Қорақалпоғистон Республикасида ва Бухоро вилоятида 1,4 %ни ташкил этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг