Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси». Ғолибалар тақдирланди (фото)

«Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси». Ғолибалар тақдирланди (фото)

Фото: «Xabar.uz»/И.Душанов

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон ихтирочи аёллари маркази томонидан ташкил этилган «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» II республика танлови ғолибаларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Танловнинг биринчи босқичида мамлакатимиз иқтисодиёт тармоқларига ўз техник лойиҳалари, рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларини жорий этиш йўлида меҳнат қилаётган 4 мингдан зиёд хотин-қиз ўз ихтиролари, инновацион ғоя, технология ва лойиҳалари билан иштирок этди. Энг яхши ижодий ишлар, ихтиролар, ишланмалар муаллифлари лойиҳанинг якуний босқичига тавсия этилди.

Танлов якунида «Энг яхши ихтиро», «Энг яхши фойдали модель», «Энг яхши саноат намунаси», «Энг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси», «Энг самарали инновацион лойиҳа“ (фан ва техниканинг устувор йўналишлари бўйича), «Энг яхши бизнес лойиҳа“ (иқтисодиётнинг турли йўналишлари бўйича), «Омадли старт» (ўз кичик корхоналарида инновацион маҳсулотларни жорий қилмоқчи бўлаётган тадбиркор хотин-қизлар учун), «Ҳунарманд хотин-қизларнинг энг яхши инновацион лойиҳаси», «Ижтимоий соҳа бўйича энг яхши инновацион лойиҳа», «Иқтидорли қизнинг истиқболли инновацион ғояси» каби номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева сўзга чиқди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг