Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон чегарасини ноқонуний тарзда кесиб ўтган фуқаро ўққа тутилди

Ўзбекистон чегарасини ноқонуний тарзда кесиб ўтган фуқаро ўққа тутилди

Чегарадан ўтиш қоидалари бўйича ҳар икки давлатнинг чегараолди ҳудудлари аҳолиси билан мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилади.

Фото: Kloop.kg

Қирғизистон давлат чегара хизмати сайти маълумотларига кўра, 27 январь куни ярим тунда қирғизистонлик чўпон Ўзбекистон чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтади.

Уни пайқаган чегарачиларнинг тўхташ тўғрисидаги чақириғи ва юқорига ўқ узишларига қарамай, Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Олабуқа туманида яшовчи А.У. Қирғизистон томон қочишда давом этади. Шундан сўнг ўзбекистонлик чегарачилар унга қарата ўқ узишга мажбур бўлишган.

Чегарани ноқонуний кесиб ўтган ва чегарачиларнинг қонуний талабларига бўйсунмаган А.У. чап оёғидан яраланиб, Наманган вилояти Чуст тумани шифохонасига етказилган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳодиса юзасидан ҳар икки томондан суриштирув ишлари бошланди. Ўзаро келишувга мувофиқ, суриштирув ишлари якунига етиши ҳамда қонунбузар соғайиши билан Қирғизистон томонига бериб юборилади. Шунингдек, ярадорнинг яқин қариндошлари шифохонага келиб, уни кўриб кетишларига ҳам рухсат берилган.

Таъкидлаш жоизки, чегарадан ўтиш қоидалари бўйича ҳар икки давлатнинг чегараолди ҳудудлари аҳолиси билан мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилади. Хусусан, шундай тадбирлардан бири шу йилнинг 22 январида Олабуқа туманининг Кўксерек қишлоғида бўлиб ўтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг