Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» компаниясида раҳбар алмаштирилди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» компаниясида раҳбар алмаштирилди

Фото: «Газета.uz»

Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси раҳбари Улуғбек Рўзиқулов ўз вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига Бахтиёр Ҳакимов тайинланган. Бу ҳақда «Газета.uz» ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Бахтиёр Ҳакимов шу пайтга қадар Бош директорнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Улуғбек Рўзуқулов 1969 йилда туғилган. У М. В. Ломоносов номидаги Москова давлат университетини тамомлаган. У МАКни ўтган йилнинг август ойидан бери бошқариб келаётган эди.

У компания раҳбари бўлгунга қадар «Ўзавтосаноат» компанияси раиси бўлиб ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг