Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Покистонга парвозларни бекор қилди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Покистонга парвозларни бекор қилди

Фото:«Uzairways.uz»

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги сиёсий можаролар туфайли ҳаво йўллари ёпилганини сабаб 2019 йил 1 мартдаги Лаҳор-Тошкент рейси бекор қилинганини маълум қилди.

Компания йўловчиларга қўшимча тўлов ва оворагарчиликларсиз билетларни қайтариш ва қайта брон қилиш имконияти тақдим этилишини хабар қилган.

Бир неча кунлардан бери Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатлар таранглигича қоляпти. 

Куни кеча Тошкент-Амритсар қатновини амалга ошираётган Boeing 767 самолёти Тошкентга қайтарилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг