Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон миллий кутубхонаси 14,6 млн. долларга тенг лойиҳани амалга оширмоқда

Ўзбекистон миллий кутубхонаси 14,6 млн. долларга тенг лойиҳани амалга оширмоқда

Шу кунларда Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Жанубий Кореяда электрон кутубхона соҳасидаги ютуқлар билан яқиндан танишиб, ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Агентлик расмий сайтида ёзилишича, делегация аъзолари 12 июль куни Сеулда жойлашган, 6,5 миллион (шундан 844 мингтаси хорижий нашрлар) босма ва электрон китоб фондига эга Корея миллий кутубхонаси ҳамда Ёнсей университетининг Марказий кутубхонаси фаолияти, у ерда китобхонлар учун яратилган шарт-шароит ва қулайликлар билан яқиндан танишди.

Шу куни Лазиз Тангриев ва Жанубий Корея миллий кутубхонасининг Электрон кутубхонаси директори Ҳюнг Ҳо Леэ ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Корея Республикасининг Эксимбанк муассасиси томонидан 14,6 млн. АҚШ долларига молиялаштирилаётган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида амалга оширилаётган «Миллий умутаълим кутубхона» лойиҳаси мазкур давлатнинг электрон кутубхона тажрибаси асосида яратилаётгани, бу борада кореялик мутахассисларнинг кўмагини алоҳида таъкидлаб, «Кореяга нигоҳ» лойиҳасини янада кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашишни давом эттиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканини билдирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг