Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон миллий павильони дунё киносаноатига нималарни таклиф қилмоқда?

Ўзбекистон миллий павильони дунё киносаноатига нималарни таклиф қилмоқда?

Фото: Ёшлар медиа маркази

Нуфузли Канн фестивали бутун дунё кинематографиясида ўз ўрни ва юксак мавқеига эга. Икки йил олдин ҳам фестивалда Ўзбекистон миллий павильонининг бўлиши фақат орзу ҳавасдай туюлар эди. Бу йил 72-марта ўтказилаётган Канн фестивали ҳар қачонгидан ҳам гавжум, ҳар доимгидан-да шукуҳли. 

71 (!) йил деганда Круазет соҳилида Ўзбекистон байроғи ҳилпиради. Хўш, Ўзбекистон миллий павильони дунё киносаноатига нималарни таклиф қилмоқда?

Канн фестивали доирасидаги Marche du Film кинобозорида Ўзбекистон киноиндустрияси намойиш этилиши учун ташкил қилинган Ўзбекистон миллий павильони бутун дунёга Ўзбекистонни қўшма киноасарлар яратиш учун ҳамкор ва жаҳон фильмлари олиш учун локация сифатида тақдим этиш имконини беради.

Фото: Ёшлар медиа маркази

Тан олиш керак, Ўзбекистон Канн фестивалининг узоқ йиллик иштирокчиларига нисбатан анча ёш ва нотаниш. Бироқ миллий павильонга кириб келган йирик кинокомпаниялар вакиллари, дунёга машҳур продюсер ва режиссёрлар, актёрлар эътиборини ўзига қарата олмоқда. Ўтган йили павильонда меҳмон бўлганлар ўзларининг ижобий таассуротлари билан ўртоқлашмоқда.

Маълумот учун: 2019 йил февралида ёш киноижодкорлар томонидан Ўзбекистон миллий павильони Берлинале фестивали доирасидаги Европа кинобозорида ҳам очилди. Бу йилги Канн киномаркети музокаралари натижаси ўлароқ Санта Моника (АҚШ), Торонто (Канада), Пусан (Жанубий Корея) ҳамда Лондон (Буюк Британия) кинобозорларида ҳам Ўзбекистон манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш учун қатнашиши мумкин бўлмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг