Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўқув йили бошланди

Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўқув йили бошланди

Юртимизнинг барча ўқув юртлари каби янги ташкил этилган Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида ҳам бугун илк ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Университет ахборот хизматининг маълумот беришича, бакалавр босқичида 100 нафар, магистратура босқичида эса 30 нафар талаба ўқишни бошлаган. Шунингдек, икки нафар жисмоний имконияти чекланган абитуриент давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ҳам бугундан эътиборан янги ўқув йили бошланди. Жорий йилда университетга 430 нафар бакалавр ва 57 нафар магистр қабул қилинди. Улар орасида фан олимпиадалари ғолиблари, «Зулфия» номидаги давлат мукофоти соҳибалари ва кўплаб иқтидорли, ижодкор ёшлар бор. Университет ректори Шуҳрат Сирожиддинов барча талаба-ю ўқитувчиларга янги ўқув йили муваффақиятли ўтишини тилади. Шу куннинг ўзида таълим йўналишларига энг юқори балл билан қабул қилинган талабаларга талабалик гувоҳномалари ва рейтинг дафтарчалари берилди.

Ўқув йилининг аввалида университетнинг яна бир янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди. Замонавий ўқув технологиялари билан жиҳозланган университетда мамлакатимизнинг филолог олимлари билан бир қаторда хорижлик мутахассислар ҳам талабаларга сабоқ беради.

Шунингдек, жорий йилдан Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 5-апрелда «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ташкил этилиши кўзда тутилган Олий адабиёт курсининг илк тингловчилари ҳам ўқув жараёнига киришдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг