Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Осиё ўйинларидаги илк медалини қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларидаги илк медалини қўлга киритди

Бугундан Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари бошланди. Ҳамюртларимиз ўйинларнинг илк кунида бир неча спорт турида медаллар учун кураш олиб боришди.

Миллий олимпия қўмитаси расмий сайтига кўра, эркин кураш бўйича -65кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашган Сирожиддин Ҳасанов ушбу Осиё ўйинларида медаль қўлга киритган илк ўзбекистонлик спортчига айланди.

Сирожиддин дастлабки жангида ҳиндистонлик Байрангга 3:13 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Бироқ ҳинд спортчисининг финалгача етиб бориши Сирожиддинда медаллар учун курашиш имкониятини пайдо қилди. Шу тариқа у ўтиш жангида Тожикистон терма жамоаси аъзоси Абдулқосим Файзиевни 10:0 мағлуб этди. Бронза медали учун кечган баҳсда эса мўғулистонлик Батмагнаи Батчулундан 10:6 ҳисобида устун келди ва бронза медалига сазовор бўлди.

Ҳасановнинг медали Ўзбекистон спорт делегацияси учун XVIII Осиё ўйинларидаги дастлабки медаль бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг