Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ОТЖ Осиё ўйинларига Туркияда тайёргарлик кўради

Ўзбекистон ОТЖ Осиё ўйинларига Туркияда тайёргарлик кўради

Фото: ЎФА

2018 йилнинг 18 августидан 2 сентябрга қадар Индонезияда ёзги Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Мусобақага футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси жиддий тайргарлик кўряпти.

ЎФА расмий саётида ёзилишича, 17 июндан 29 июнга қадар Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси учун Туркияда ўқув-машғулот йиғинлари ташкил қилинади. Йиғин давомида олимпия терма жамоаси машғулот ўтказиш билан бирга 3 та назорат учрашувида майдонга тушади.

Бугун Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Олимпия терма жамоаси аъзолари Туркияга жўнаб кетишди. Бош мураббий Туркияга қуйидаги таркибни олиб кетган:

Дарвозабонлар:
Ботирали Эргашев «Навбаҳор»
Умиджон Эргашев «Насаф»
Раҳим Давронов «Машъал»

Ҳимоячилар:
Рустам Ашурматов «Бунёдкор»
Акром Комилов «Бунёдкор»
Хуршид Ғиёсов «Бунёдкор»
Ислом Кобилов «Бунёдкор»
Аббос Отахонов «Металлург»
Достонбек Турсунов "Нефтчи"
Ҳожиакбар Алижонов «Пахтакор»
Ҳусниддин Ғофуров «Нефтчи»
Дониёр Нарзуллаев «Насаф»

Ярим ҳимоячилар:
Жавоҳир Сидиқов «Қўқон-1912»
Ислом Кенжабоев «Насаф»
Азиз Ғаниев «Насаф»
Одил Ҳамробеков «Насаф»
Жасур Яхшибоев «Пахтакор»
Азиз Турғунбоев «Навбаҳор»
Икром Алибоев «Локомотив»
Остон Урунов «Навбаҳор»
Ойбек Рустамов «Қўқон-1912»

Ҳужумчилар:
Андрей Сидоров «Қизилқум»
Забиҳулло Ўринбоев «Металлург»
Бобир Абдухолиқов «Насаф»

Қўшимча қилинишича, жамоа олдига Осиё ўйинларида ижобий натижа кўрсатиш билан бир қаторда 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган олимпиадага йўлланмани қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Бундай йиғинлар йил давомида яна ўтказилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг