Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Қатарни тор-мор қилди (фото)

Ўзбекистон Қатарни тор-мор қилди (фото)

Тошкентнинг «Пахтакор» стадионида ўтказилган Осиё чемпионати-U23 2-тури доирасида Ўзбекистон Қатарга қарши шоу уюштириб берди.

Темур Копадзе шогирдлари учрашувда рақиб дарвозасига бир-биридан чиройли бўлган жавобсиз олти гол йўллашди.

ҚАТАР - ЎЗБЕКИСТОН 0:6

Гол: 0:1 — 5, Жалолиддинов, 0:2 — 20, Эркинов, 0:3 — 45+1, Норчаев, 0:4 — 60, Ҳошимов, 0:5 — 63, Юсуф Айман (автогол), 0:6 — 67, Жиянов.

Қатар U-23: 22.Салоҳ Закария, 2.Али Малола, 5.Юсуф Айман, 6.Осама Абдулкарим, 7.Абдулрашид Умар, 8.Мустафо Тариқ, 9.Юсуф Абдурисаг, 10.Ҳошим Али, 12.Абдулла Иса ал Сулаити, 15.Жассим Габер Абдулсалом, 19.Аҳмад Суҳайл

Захира: 1.Маҳмуд Иброҳим, 3.Дияб Ҳарун, 4.Муҳаммад Эмад, 11.Жассим Муҳаммад ал Меҳаири, 13.Муҳаммад Ҳолид, 14.Андри Сяпутра, 16.Фаисал Муҳаммад, 17.Ҳолид Волид Мансур, 18.Мекки Томбари, 20.Аҳмад ал Ғани, 21.Маруан Шариф, 23.Жассим Муҳаммад ал Шаршани

Ўзбекистон U-23: 1. Абдувоҳид Неъматов, 2.Саидазамат Мирсаидов, 3. Достон Турсунов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Ҳожимат Эркинов, 8.Иброҳим Ибрагимов, 9.Улуғбек Ҳошимов, 10. Жасур Жалолиддинов, 16. Алибек Давронов, 19. Ҳусайн Норчаев, 23. Абдураф Бўриев.

Захира: 12.Владимир Назаров, 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 4.Абубакр Ризо Турдиалиев, 6. Жалолиддин Содиқов, 11. Отабек Жўрақўзиев, 13. Элдор Бегимов, 14.Аббосбек Файзуллаев, 15.Одилбек Абдумажидов, 16. Шаҳзод Тоиров, 17. Диёр Холматов 20.Русланбек Жиянов, 22.Алишер Одилов.

Шу тариқа Ўзбекистон U23 жамоаси муддатидан аввал кейинги босқич масаласини ҳал қилди. Мусобақанинг дастлабки турида вакилларимиз туркманистонлик тенгдошларини мағлуб этишганди.

Гуруҳнинг иккинчи баҳсида Туркманистон кутилмаганда Эрондан устун келди. Энди футболчиларимиз охирги турда Эронга қарши баҳс олиб боришади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг