Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар Женевада қизиқиш уйғотди

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар Женевада қизиқиш уйғотди

Жорий йилнинг 21 майидан ўз ишини бошлаган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 71-сессияси қизғин паллага кирди. Женевада ўтаётган ушбу тадбирда ЖССТга аъзо 194 та давлатлар қаторида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Мазкур сессияда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов маъруза қилди. У ўз чиқишида Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, тизимни ривожлантириш дастури ва унда белгиланган асосий вазифаларга тўхталиб ўтди. 

— Сўнгги икки йил ичида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида аҳолининг барча қатламига, айниқса, узоқ қишлоқ аҳолисига юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар бугун давлат сиёсатининг бош мақсадига айланган, — деди Алишер Шадманов. — Шу мақсадда 100 дан ортиқ ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар қабул қилинди. Уларда соҳанинг барча йўналишларини комплекс ривожлантириш бўйича тизимли чора-тадбирлар қамраб олинган. Ҳозирда Ўзбекистон белгиланган вазифалар ижроси доирасида қатор ижобий натижаларга эришди. Ўзбекистон тиббиётидаги энг катта янгиликлардан бири сифатида трансплантация амалиётининг йўлга қўйилганини айтмоқчиман. Хорижлик мутахассислар билан ҳамкорликда буйрак, жигар ва ўзак ҳужайра трансплантацияси бажарилмоқда.

Шундан сўнг А.Шадманов мамлакатимизда хусусий секторни ривожлантириш, иммунопрофилактика соҳасидаги натижалар билан таништирди. Дарҳақиқат, бугун мамлакатимиз тиббиётида хусусий сектор улуши ортиб бормоқда. Бунда давлатимиз раҳбарининг хусусий тиббиёт ташкилотларини янада ривожлантириш, уларга қўшимча шарт-шароит ва имтиёзлар бериш бўйича қабул қилинган қарорлари ҳуқуқий асос бўлмоқда. 

Шунингдек, вазир ўз маърузаси давомида 2019-2020 йилларда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси ва унда белгиланган вазифалар билан таништирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг