Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекистон» телеканали жонли эфирида ўқитувчи бўлиб ишга кириш нархи 200 доллар экани айтилди (видео)

«Ўзбекистон» телеканали жонли эфирида ўқитувчи бўлиб ишга кириш нархи 200 доллар экани айтилди (видео)

Кадр: «Ўзбекистон» телеканали

«Ўзбекистон» телерадиоканали орқали эфирга узатиладиган «Муносабат» кўрсатувининг навбатдаги сони таълим соҳасига бағишланди.

Кўрсатув иштирокчиларидан бири ўқитувчи бўлиб ишга кириш нархи 200 АҚШ долларига тенг эканини айтди. Ушбу кўрсатувдан олинган лавҳалар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама этилмоқда.

«Ишга кириш масаласи ҳам бориб шахсий манфаатга тақалиб турса. Энди олий маълумотли бўлиб диплом олган талаба ёки мутахассислар бор, ишга жойлашолмайди.

Нима учун? Ҳеч нарсасиз ишга жойлаша олмайди! Оддий ўқитувчилар, қанча педагоглар бор. «Ишга жойлашдингми?», деб сўраймиз ўзимизнинг таниш билишлардан.

— Йўқ ҳали жойлаша олмадик.

— Нимага?

— Зуҳра опа, унга бергани 200 долларни қайдан оламан? Ёки уни олиб, берсаму, ўйлаб кўрсам ойлиги 500 минг ёки 700 минг экан дейди. Мен уни бир йилда узаманми?».

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг