Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Қозоғистон космик соҳада ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон космик соҳада ҳамкорлик қилади

Фото: «Mitc.uz»

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 2019 йил 21 июнь куни ўз ишини якунлаган навбатдаги 18 йиғилишида Комиссия кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг жорий ҳолати ва истиқболлари, жумладан, космос соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Томонларнинг маълумотларини кўриб чиқди.

22 июнь куни АКТ Вазирлигида ҳамкорликнинг айнан мазкур йўналиши Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аерокосмик саноати вазири ўринбосари М. Нургужин билан муҳокама этилди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Қ. Юлдашев меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон Республикасида космик соҳани ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритди.

Ўз навбатида, Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аерокосмик саноати вазири ўринбосари М. Нургужин Қозоғистондаги космик соҳа ва ушбу йўналишдаги истиқболли лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

Учрашув якунида томонлар мазкур соҳада ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ахборот алмашишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг