Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда 2018 йилдан бошлаб тиббий суғурта механизми босқичма-босқич жорий этилади

Ўзбекистонда 2018 йилдан бошлаб тиббий суғурта механизми босқичма-босқич жорий этилади

Фото: «Baomoi.com

2018 йилдан бошлаб республикамизда тиббий суғурта механизми босқичма-босқич жорий этилади. Мазкур масала «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастурига киритилди.

Давлат дастури бугун, 22 январь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан тасдиқланди. Фармон ва унинг шарҳи «O‘zbekiston 24» телеканалининг «Ахборот» дастурида ўқиб эшиттирилди.

Давлат дастури 231 банддан иборат бўлиб, унга кўра 37 та қонун қабул қилиниши белгиланган.

Давлат дастуридан мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига доир яна бошқа муҳим масалалар ўрин олган. Мавзуга доир қўшимча тафсилотлар тез орада маълум қилинади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг