Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда электрон визалар йўлга қўйилади

Ўзбекистонда электрон визалар йўлга қўйилади

Фото: «Tourist»

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар электрон визани интернет орқали расмийлаштириб, аэропортда олишларига имкон яратиш мақсадида Ўзбекистонда электрон визалар бериш жараёни ишга тушиши режалаштирилмоқда.

Мазкур тартиб сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш, туристик салоҳиятимизни оширишга хизмат қилади. Сайёҳлар интернет орқали анкетани расмийлаштириб, электрон виза борасида ижобий ёки салбий жавоб олишлари мумкин бўлади.

Давлат персоналлаштириш маркази, Ахборот технологиялари вазирлиги, ТИВ, ИИВ, МХХ, Давлат туризм қўмитаси ушбу лойиҳа учун масъул этиб белгиланган.

Эслатиб ўтиш керак, ушбу лойиҳа тасдиқланиши, ўзгариши ёки рад этилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг