Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда инновацияларни жорий этиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларингиз борми?

Ўзбекистонда инновацияларни жорий этиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларингиз борми?

Фото: «Gazeta.uz»

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистонда инновацияларни жорий этиш тизимини такомиллаштириш бўйича барчани ҳамкорликка чақирди.

2018 йилга юртимизда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб ном берилган.

Шавкат Мирзиёев ушбу муносабат билан фикр билдирар экан, «бугун биз давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган инновацион ривожланиш йўлига ўтмоқдамиз. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки замон шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ким ютади? Янги фикр, янги ғояга, инновацияга таянган давлат ютади», деган эди.

Президентнинг таърифича, инновация – бу келажак дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни бугундан бошлайдиган бўлсак, уни айнан инновацион ғоялар, инновацион ёндашув асосида бошлашимиз керак.

Шу мақсадда Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилди ва унинг олдига аниқ вазифалар қўйилди. Бу вазирлик нафақат иқтисодиёт соҳасида, балки бутун жамият ҳаётида энг муҳим лойиҳаларни амалга оширишда ўзига хос локомотив ролини бажаради.

Инновацион ривожланиш вазирлиги белгиланган вазифаларни амалга ошириш, мамлакатимизда инновацияларни янада кенгроқ жорий этиш бўйича ишлаб чиқилаётган «йўл харитаси»га киритиш учун барчани ўз тавсиялари билан қатнашишга таклиф этмоқда.

Таклифларни юбориш учун ушбу саволномани тўлдириш сўралади.

Саволнома орқали мазкур йўналишдаги мавжуд муаммолар, уларнинг ечими бўйича таклифлар, кутилаётган натижалар ҳақида фикр-мулоҳазаларни билдириш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг