Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда «Nokia» инновацион кунлари доирасида форум бўлиб ўтди

Ўзбекистонда «Nokia» инновацион кунлари доирасида форум бўлиб ўтди

Фото:«Xabar.uz»

17 май куни Халқаро савдо марказида «Ўзбекистонда «Nokia» инновацион кунлари» доирасида «Кенг полосали уланиш ва нарсалар интернети» мавзусида форум бўлиб ўтди.

Унда хорижлик мутахассислар, жумладан «Nokia» компанияси ходимлари Серхио Соливера, Массимо Ферретти, Юрген Шутс, шунингдек Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, инновация вазирлиги, алоқа операторлари ва бошқа ташкилотлардан 200 га яқин вакил қатнашди.

Фото:«Xabar.uz»

Форум давомида мутахассислар компания томонидан фойдаланувчиларга янги дастурлар, ечимлар ва технологияларни тақдим этишди.

Масалан, «Nokia» мутахассиси Юрген Шутс кенг полосали уланишда «Wifi Nokia» ечими мавзусида маъруза қилди. Ушбу ечим абонентларга интернетга юқори тезликда, бутун оила учун ишончли уланиш имкониятини беради, қолаверса хонадон ичида «Wifi» уланишнинг нотекис тақсимланиши муаммосини ҳал этади.

Яна бир ечим «Nokia fast Mile» деб номланади. У қайд этилган уланиш учун симсиз муқобил ечим бўлиб, кенг полосали уланишни янги чегараларгача кенгайтиради, шу орқали кенг полосали уланиш бўйича фойдаланувчиларга кенг имкониятлар яратади.

Фото:«Xabar.uz»

Шунингдек, форумда «нарсалар интернети» тушунчасига таъриф берилди ва таҳлил қилинди. Бу тушунча интернетга уланишнинг энг сўнгги русумдаги симсиз ва симли технологиялари, қурилмалар ва маълумотларни бошқаришнинг кўп тармоқли платформаси, кўп сонли жисмоний ва булутли қурилмаларни бирлаштирувчи дастурий бошқариш тармоқларини ҳам ўз ичига олади.

Форум якунида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг