Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда протез ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар жорий этилади

Ўзбекистонда протез ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар жорий этилади

Фото: «Publika.md»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 20 июнь куни «Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унга кўра, қуйидагилар аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

— тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва реабилитация чораларининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, тиббий-ижтимоий муассасаларни қуриш ҳамда реконструкция қилишнинг замонавий услубларини жорий этиш орқали аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини қабул қилиш бўйича уларнинг имкониятларини кенгайтириш;

— тиббий-ижтимоий муассасалар ва ўқув-меҳнат устахоналарини замонавий диагностика қилиш, даволаш, спорт ускуналари ва техник воситалар билан жиҳозлаш;

— маҳаллий ишлаб чиқариладиган протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларининг сифатини яхшилаш ҳамда уларнинг турларини кенгайтириш;

— протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришнинг янада ривожланишини таъминлайдиган кучли илмий ҳамда методологик базани яратиш;

— тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасида илмий тадқиқотларни чуқурлаштириш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

— протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришнинг халқаро стандартларини кенг жорий этиш.

2021 йил 1 январга қадар муддатга корхоналар бўшаётган маблағларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш, эҳтиёт қисмларни харид қилиш, ишлаб чиқариш қувватини ошириш, бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилишга, шунингдек, корхонанинг протезчи мутахассисларини ўқитиш (тайёрлаш, қайта тайёрлаш) ва малакасини оширишга мақсадли йўналтирган ҳолда, протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларининг ишлаб чиқарилган ҳажми бўйича ягона солиқ тўлови ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари) озод қилинади.

Шунингдек, протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, инструментлар ва приборлар, компьютер ҳамда диагностика ускуналари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари) озод қилинади.

Икки ой муддатда:

— маҳаллий ишлаб чиқариладиган протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари турларини кенгайтириш ва уларнинг сифатини яхшилаш масалаларини ўрганади, шунингдек, лойиҳаларнинг кейинчалик республикада, жумладан, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ҳудудида амалга оширилишини таъминлайди;

— протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқарувчи етакчи хорижий корхоналарни, чет эл инвестицияларини, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат жамғармалари ва ташкилотларининг грантлари, кредитлари ҳамда мақсадли маблағлари жалб қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлигига мазкур банд билан юклатилган вазифаларни бажаришда тўлиқ кўмаклашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг