Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда Хоккей федерацияси очилди, раҳбари ҳам сайланди

Ўзбекистонда Хоккей федерацияси очилди, раҳбари ҳам сайланди

Адлия вазирлиги ахборот хизматидан хабар қилишларича, вазирлик 2018 йил 28 мартда Ўзбекистон Республикаси Хоккей федерациясини давлат рўйхатидан ўтказди.

Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида хоккейни ривожлантириш, тарғиб қилиш ва оммавийлаштириш, шунингдек, шахсни ҳар томонлама ва уйғун камол топтиришда унинг ролини кучайтириш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга кўмаклашиш ҳисобланади.

Шунингдек, ташкилот вазифаларига хоккей бўйича спорт тадбирларини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари, биринчиликлари, кубоклари ва бошқа расмий спорт мусобақаларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш, хоккей бўйича Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларини тузиш ва тайёрлашда иштирок этиш, олий малакали спортчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси терма ва клуб жамоаларини халқаро спорт мусобақаларида қатнашишга тайёрлаш бўйича тадбирларни таъминлашга кўмаклашиш ва бошқа вазифалар киради.

Ўзбекистон Республикаси Хоккей федерацияси таъсисчилар конференциясида унинг раҳбари этиб, Фазилов Бахтиёр Шуҳратович сайланган.

Шу муносабат билан, бугун, 30 март куни Адлия вазирлиги томонидан пойтахтимиздаги «Next» савдо комплексидаги Муз саройида федерациянинг давлат рўйхатидан ўтказилгани бўйича гувоҳнома топшириш маросими бўлиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг