Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонга визасиз кирадиган давлатларга ўзбекистонликлар ҳам визасиз бора оладими?

Ўзбекистонга визасиз кирадиган давлатларга ўзбекистонликлар ҳам визасиз бора оладими?

Фото: «Regnum.ru»

«Яқинда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича Президент фармони қабул қилинди. Шу фармонга кўра биз ҳам рўйхатда келтирилган давлатларга визасиз киришимиз мумкинми?»

«Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига кўра еттита давлат учун Ўзбекистон Республикасига визасиз кириш мумкинлиги белгиланган.

Шунингдек, фармонга кўра Ўзбекистонда хориж фуқаролари учун туризм визаларини расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинадиган 39 мамлакат рўйхати ҳам эълон қилинган.

«Xabar.uz»га маълум қилишларича, хорижга чиқмоқчи бўлган фуқароларга бу тартиб амал қилмайди. Чет давлатга кириш ўша давлат қонунчилиги асосида белгиланади. Туризмни ривожлантириш бўйича юқоридаги фармонда келтирилган визасиз кириш ва туризм визаларини расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби фақатгина хориж фуқаролари учун тегишлидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг