Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонлик спортчи Жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчи Жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди

Фото: «olympic.uz»

Венгрияда параканоэ бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтди. Олтмишдан зиёд мамлакат вакиллари иштирок этган баҳсларда ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли қатнашдилар. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Аёллар ўртасида КL-3 йўналишида ўтказилган финал босқич беллашувларида Шахноза Мирзаева барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медалга сазовор бўлди. Шу йўналишнинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида эса Ҳайитмурод Шерқўзиев кумуш медални қўлга киритди.

Аввалроқ, Азизбек Абдуҳабибов KL-2 йўналишида бронза медали соҳибига айланган эди. Шу тариқа, Ўзбекистон параканоэ терма жамоаси Жаҳон кубогидан учта медаль, олтин, кумуш ва бронза билан қайтадиган бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг