Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонлик ёш архитектор Тахмина Турдиалиева халқаро танлов ғолиби бўлди (фото)

Ўзбекистонлик ёш архитектор Тахмина Турдиалиева халқаро танлов ғолиби бўлди (фото)

Ўзбекистонлик ёш архитектор Тахмина Турдиалиева «Turkistan Architect Awards»  халқаро танлови ғолиби бўлди.

19 декабрда расман эълон қилинган танлов натижаларига кўра, Тахмина Турдиалиева томонидан тақдим этилган «Ёшлар Саройи» дизайн лойиҳаси ғолиб деб топилди. Мазкур лойиҳа яқин келажакда Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида бунёд этилиши режалаштирилган. «Ёшлар саройи» дизайн лойиҳасининг қурилиш ҳажми 5000 м2 ни ташкил этиб, бино дизайни ҳам замонавий, ҳам миллий услубда лойиҳалаштирилган.

Мазкур халқаро танлов Қозоғистон ҳукумати томонидан 2017 йил Туркистон шаҳри «Туркий халқларнинг маданий маркази» деб эълон қилинганлиги муносабати билан шаҳарни ободонлаштириш мақсадида эълон қилинган.

Танлов 15 та йўналишдан иборат бўлиб, якуний натижа сифатида фақат 10 та лойиҳа ғолибликка муносиб деб топилган.

Тахмина Турдиалиева Тошкент архитектура-қурилиш институтининг иқтидорли талабаси сифатида 2012 йилда «Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси» соҳиби, шу йилда Республика дизайн Олимпиадаси ғолиби ҳам бўлган. Шунингдек, у шахмат бўйича халқаро тоифадаги ҳакам унвонига эга. У Ўзбекистонда ўтказилган шахмат бўйича кўплаб нуфузли мусобақалар дизайн лойиҳалари муаллифидир.

Тахмина айни дамда Хитойнинг Шенжен шаҳридаги «Cube Design Architects» компаниясида архитектор лавозимида фаолият юритмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг