Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистоннинг фаол сиёсати туфайли Марказий Осиёда келиб чиқиши мумкин бўлган низо омиллари бартараф этилган

Ўзбекистоннинг фаол сиёсати туфайли Марказий Осиёда келиб чиқиши мумкин бўлган низо омиллари бартараф этилган

Ташқи ишлар вазирлиги ҳисобот берди

Фото: «Sputnik»

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг Марказий Осиё йўналишидаги фаол сиёсати туфайли минтақада низо келиб чиқиши эҳтимоллигини оширувчи омиллар деярли бартараф этилди, деб ҳисобот берди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар тарқатди.

Баёнотда айтилишича, 2017 йилда Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар билан муносабатларда мутлақо янги сиёсий муҳитни яратишга, минтақадаги сиёсий ишончни сезиларли даражада оширишга, ҳамкорликнинг кўплаб соҳаларида юқори натижаларга эришишга муваффақ бўлинган.

«Ўтган вақт мобайнида минтақа давлатлари раҳбарлари билан 20 дан зиёд учрашувлар, олий даражадаги 10 та давлат, расмий ва ишчи ташрифлари амалга оширилди. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё йўналишидаги фаол сиёсати туфайли минтақада низо келиб чиқиши эҳтимоллигини оширувчи омиллар деярли бартараф этилди. Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтириш, дўстлик ва аҳил қўшничилик муҳитини яратиш ғоялари амалиётга татбиқ этилди», — дейилади ҳисоботда.

Жорий йилда Қозоғистон билан стратегик ҳамкорлик янги иқтисодий келишувлар билан мустаҳкамди, Туркманистон ва Қирғизистон билан стратегик шериклик тўғрисида шартнома имзоланди, Тожикистон билан ҳамкорликда эса ижобий динамикага эришилди. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида имзоланган давлат чегараси тўғрисидаги Шартнома том маънода муҳим воқеа бўлиб, бу икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси сабабли амалга ошди, — дейилади баёнотда.

Шунингдек, Афғонистоннинг минтақавий иқтисодий жараёнларга фаол жалб этилиши Марказий Осиёнинг барқарор ва хавфсиз ривожланиши асосларининг мустаҳкамланишига хизмат қилади. Яқинда Қобул билан имзоланган савдо, транспорт, энергетика ва таълим соҳаларидаги келишувлар ушбу давлат иқтисодиётини қайта тиклаш ва уни барқарорлаштиришга муҳим ҳисса қўшиши, минтақа барқарорлигини таъминлаш ва аҳил қўшничилик муносабатларини йўлга қўйиш Марказий Осиёнинг инвестицион жозибадорлигини юксалтиришга ҳамда умумминтақавий даражадаги лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилиши таъкидланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг