Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбeктeлeком» «Қозоқтелеком»ни стратегик ҳамкор деб билади

«Ўзбeктeлeком» «Қозоқтелеком»ни стратегик ҳамкор деб билади

Фото: «uztelecom.uz»

Шу йилнинг 9 июль куни «Қозоқтелеком» АЖ бошқаруви раиси Қуванишбек Эсекеев бошчилигидаги делегация Тошкентга келди ва «Ўзбектелеком» АК бош директори Фарҳод Рўзиев билан учрашди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Томонлар инфокоммуникация бозоридаги иккита асосий ўйинчини умумий мувофиқлаштириш мақсадида инфратузилмани ривожлантириш бўйича режалари билан алмашдилар.

«Ўзбeктeлeком» АК Марказий Осиё, Европа ва Хитой давлатлари ўртасида халқаро транзитни ривожлантириш учун «Қозоқтелеком» АКни стратегик ҳамкор сифатида кўрмоқда.

Учрашув доирасида томонлар SmartCity лойиҳаларини амалга ошириш, IOT (интернет нарсалар) базаси асосида маҳсулотларни биргаликда ривожлантириш каби янги бизнес соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида келишиб олдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг