Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзсаноатқурилишбанк» ва Тожикистоннинг йирик банклари ўртасида муҳим ҳужжатлар имзоланди

«Ўзсаноатқурилишбанк» ва Тожикистоннинг йирик банклари ўртасида муҳим ҳужжатлар имзоланди

2018 йил 9 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи чоғида «Ўзсаноатқурилишбанк» ва Тожикистон Республикасининг «Ориён» банки ўртасида 20 млн. АҚШ долларидан иборат икки томонлама ҳамкорлик битими имзоланди.

Шунингдек, ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва банклараро ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш мақсадида «Амонат», «Ориён» ва «Эсхата» банклари билан АҚШ доллари ва евро валютасида «Вакиллик муносабатларини ўрнатиш бўйича банклараро шартнома» ҳам имзоланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистондан Тожикистонга товарлар ва хизматлар экспорти билан боғлиқ битимларни молиялаштиришни назарда тутувчи «Савдони молиялаштириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув» тузилди.

Тақдим этилаётган кредит линияси доирасида Ўзбекистондан турли соҳаларда товарлар ва хизматлар экспортини кўпайтириш мақсадида савдони молиялаштириш лойиҳаларини амалга ошириш назарда тутилмоқда.

Бугундан бошлаб Ўзбекистон ва Тожикистон тадбиркорлари ушбу кредит линияларидан фойдаланиш мақсадида «Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Ориён» банкларига мурожаат қилишлари мумкин.

Қардош давлат тадбиркорларининг лойиҳаларини молиялаштириш масаласи  Ўзсаноатқурилишбанк томонидан қисқа муддат ичида ҳал этилади.

Томонлар ҳамкор банклар ўртасидаги муносабатларни ўзаро ишонч ва дўстлик асосида янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг