Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пенсия картаси қулайлашди

Пенсия картаси қулайлашди

Фото: ЯУПМ

Ягона умумреспублика процессинг маркази ва «Халқ банки» пенсия карталаридан фойдаланишга доир янги имкониятларни жорий этди. Бу ҳақда ЯУПМ хабар берди.

«Халқ банки» картаси пенсионер истагига кўра очилади. Унинг соҳиби бошқа турдаги карталар билан солиштирганда бир қатор афзалликларга эга бўлади:

  • карточка бепул очилади;
  • пенсия белгиланган муддатда автоматик равишда туширилади;
  • «Халқ банки»га қарашли банкоматлар ва кассалар орқали пул маблағларини нақдлаштиришда воситачилик ҳақи ундирилмайди;
  • пенсия картасида 3 ЭКИҲ миқдорида овердрафт амал қилади (овердрафт – қарз олувчи мижоз ҳисобрақамида етарлича маблағ бўлмаган ҳолатда банк томонидан кредит ажратилиши). Пенсия келиб тушишидан олдин ҳар ой ундан фойдаланиш мумкин. Овердрафт кредитнинг амал қилиш муддати 12 ойни ҳамда ойлик фоиз ставкаси 1,33%ни ташкил этади. Пенсия картасининг соҳиби сўралган пул миқдорини карта ҳисобига қабул қилиши ҳамда ундан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиши мумкин.

Пенсия карталари ҳақида батафсил маълумотларни «Халқ банки»дан олиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг