Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пенсия ёшининг оширилиши пенсия тизимига ёрдам берадими?

Пенсия ёшининг оширилиши пенсия тизимига ёрдам берадими?

Фото: «1rre.ru»

Мамлакат аҳолиси қаримоқда, ёшлар хорижга кетиб қоляпти, пенсияни ҳеч бўлмаганда ҳозирги даражада сақлаб туриш учун пенсионерлар сонини қисқартириш керак. Литвада бу борада қандай чоралар таклиф этилаётгани ҳақида «Regnum» ахборот агентлиги шундай ёзади.

Пенсияларнинг амалдаги ҳажмини сақлаб қолиш учун таклифлар — пенсия ёшини ошириш; солиқларни ошириш; давлат пенсияларини Ижтимоий суғурта фонди (ИСФ) бадалларига қўшимча равишда бошқа солиқлар ҳисобидан ҳам молиялаштириш. Пенсия ёки солиқ тизими ислоҳотлари доирасида таклифлар берилаётган бир пайтда Литва пенсия тизими жар ёқасида турганини инкор этиб бўлмайди.

ИСФ 3,5 млрд. евро қарзга ботгани ҳақида яқингинада гапирилаётганди, энди эса сиёсатчилар масала ҳал дейшмоқда. Агарда ИСФ қўшимча 3,5 млрд. топмаган ва қарзини узмаган бўлса, қандай қилиб масаланинг ечими топилган бўлиши мумкин? Шунчаки давлат бюджетидаги ИСФнинг қарзи давлат бюджетининг ўзига ўтказилган. Бу давлатнинг қарзларини тўловчи солиқ тўловчилар учун ҳеч нарсани ўзгартирмайди, чунки уларнинг қарзлари бекор қилингани йўқ. Ислоҳотлар доирасида давлат бюджетидан тўланувчи базавий пенсиянинг киритилиши эса шунчаки Ижтимоий суғурта фонди зиммасидаги мажбуриятларнинг бир қисмини давлат бюджетига ағдаради.

Пенсия ёшини ошириш таклифлари тўғрисида гапириладиган бўлса, бу ИСФга ўз мажбуриятларидан қисман халос бўлиш йўлларидан бири. Бу усул одамларни икки карра доғда қолдиради: улар ИСФга бир йил кўп тўлашади ва бир йил кам олишади. Якунда солиқ тўловчи пулларидан айрилади, ИСФ эса иқтисод қилади, бу қанақаси, қарзлари кечирилган, бўлғуси мажбуриятлардан озод этилган корхона банкрот саналмайдими?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг