Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пойтахтлик ёш сардорларнинг Бухорога саёҳати мароқли ўтди

Пойтахтлик ёш сардорларнинг Бухорога саёҳати мароқли ўтди

Ёшларимиз саёҳати қизиқарли ва таассуротларга бой бўлди.

Фото: Матбуот хизмати

«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг» шиори остида ёшларнинг ички туризмга қизиқишини ошириш, уларнинг бой тарих, қадимий обидалар ва маданий-мерос объектларига саёҳатларини ташкил этиш мақсадида 2018 йилнинг 6 январ куни Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларининг 50 нафар «Камалак» ва Ёшлар иттифоқи сардорларидан иборат жамоаси Бухоро вилоятига йўл олишди.

Ёшлар саёҳатини уюштиришда «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг» дастури доирасида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар асосида «Афросиёб» поезди чипталарини харид қилишда 50 фоизли чегирмалардан фойдаланилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ташаббуси асосида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси  ва Бухоро вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу саёҳат давомида тошкентлик ёш меҳмонлар Бухоро шаҳридаги «Арк» қўрғони, «Пойи Калон» мажмуаси, «Тоқи заргарон» ва «Тоқи телпакфурушон» савдо марказлари, Улуғбек ва Абдулазизхон мадрасалари, Абдуллахон ҳунармандлар растаси, «Лаби ҳовуз» ансамбли, «Ситораи Моҳи Хоса» саройи ва Баҳовуддин Нашқбанд зиёратгоҳларига саёҳат қилишди.

Саёҳат якунида тошкентлик ўқувчилар Бухоро шаҳрида қайта таъмирланган «Ёшлар маркази» биноси, унда ташкил этилган тўгараклар ҳамда ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.

Ёшларимиз саёҳати қизиқарли ва таассуротларга бой бўлди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг