Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент Бухоро вилоятига жўнаб кетди

Президент Бухоро вилоятига жўнаб кетди

Фото: «ЎзА»

Кеча Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро ва Навоий вилоятларига ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.

Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти билан Россиянинг «Лукойл» компанияси ҳамкорлигида қурилган Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Бухоро вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Давлатимиз раҳбари, шунингдек, Навоий вилоятига ташриф буюриб, «Навоийазот» акциядорлик жамияти томонидан жаҳон бозорида харидоргир кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган учта завод қурилиши билан танишиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг